“Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.”
Ўзбекистон конституциясининг 34-моддасидан олинган бу кўчирма аслида йўқ нарсанинг ифодасига ўхшамайдими?
Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтказилиб¸ фаолиятига изн берилган партияларнинг фаолиятсизлиги ҳақида мамлакат ташқарисига қувилган мухолифат вакиллари шу пайтгача гапириб келди.
Ўзбекистон Олий мажлиси йиғилишининг ўтган йил 12 ноябрдаги йиғилишида маъруза қилган Ўзбекистон президенти ҳам сиëсий партияларнинг фалажлигидан гапирди.
Ана шундан кейин Ўзбекистондаги икки партия - Халқ демократик партияси (ХДП) ва Ўзбекистон либерал-демократик партияси (ЛДП) ўртасида мунозарасимон мулоқотлар бошланди.
Ўзбекистонлик таниқли журналист Дадахон Нурий Озодлик билан суҳбатда бу ҳолатни “даҳанаки жанг” деб атади ва "сиëсий партия"ларни ҳақиқий сиëсий муаммоларни қачондир кўтаражагидан умид билдирди.
- Бир-икки кўзим тушди. Жуда майда-чуйда масалалар устида тортишиб¸ бир бирларини чўқилаб туришибди. Жуда майда масалалар. Сиëсий партия залворли улкан муаммоларни кўтаргани маъқул эди. Балки шунақа майда- чуйда масалалардан кейин секин-секин катта масалаларга ҳам ўтишар¸чиқмаган жондан умид¸ дейди мустақиллик арафасида Ўзбекистон учун долзарб муаммоларни жасорат билан кўтарган журналист ва ëзувчи.
Дадахон Нурий “майда-чуйда”деб атаган муаммолардан бири - мактаб болаларининг қўл телефонларидан фойдаланиши масаласида икки партия икки хил фикрда қолмоқда.
Халқ демократик партияси қўл телефонларидан болалар фойдаланмасин¸ деса¸ Либерал-демократлар фойдаланаверсин¸ деб "эътироз" билдирмоқда.
Аммо Либерал-демократлар ичида ҳам бу муаммо юзасидан иттифоқ йўққа ўхшади. Либерал-демократик партиянинг Тошкент туманларидан бири вакилининг Озодликка айтишича¸ қўл телефонларининг болалар учун тақиқлангани маъқул.
Бу юзадан Ўзбекистон халқ демократик партияси матбуот хизматидан ҳам фикр сўрадик. Ўзини таништирмаган матбуот хизмати котиби Озодлик мухбирининг исм-шарифи ва мақсадини обдон ўрганганидан сўнг¸ атрофдагилар билан маслаҳатлашди ва бу борада ўз партиясининг матбуотга айтадиган гапи йўқлигини билдирди.
Сукут сақлаш санъати
Либерал- демократларга оид «XXI asr» газетаси 49 (369)-сонидаги ана шундай сарлавҳали мақола ХДПга қарши "мухораба"нинг яққол намунаси каби кўринади.
Мақоладан иқтибос:
“O`zLiDePга ўзини рақиб, деб ҳисоблаётган ХДП ва унинг парламентдаги фракцияси фаолиятида мазкур вазифаларни бажариш борасида фаол ҳаракат қилиш, ўз ғояларини амалга ошириш учун профессионал, амалий негизда сиёсий курашиш этикети етишмаётган кўринади. Бу борада айниқса, ўз электорати муаммоларини атрофлича таҳлил этиш ва улар ечими бўйича муайян таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда парламент ва ҳукумат даражасига олиб чиқиш масаласида яққол кўзга ташланаётган «чарчоқ» ёки ўзига хос сиёсий сукут сақлаш ҳолати кўпдан буён дaвом этилаётгани таҳлилчилар томонидан бежиз тилга олинмаяпти.
Аммо йиллар давомида иш билгунча гап бил ақидасига амал қилаётган «оқсоқол» партия мафкурачилари ўз анъаналарига содиқ қолиб, барча масалаларда фақат O`zLiDePни ёмонотлиқ қилишдан тийилмаяптилар.
Ҳатто қўғирчоқлар ишлаб чиқаришгача бўлган масалалар учун ҳам O`zLiDeP айбдорга айлантирилмоқда.” (Иқтибос тугади)
Шу ўринда тушунтириш бериб ўтсак. Халқ демократик партияси Ўзбекистон президентининг "Нега Ўзбекистонда миллий қўғирчоқлар йўқ" деган танқиди янграши ҳамоно "Қўғирчоқлар йўқлигида O`zLiDeP айбдор¸ бу партия атрофига жипслашган тадбиркорлар айбдор, деб чиқишди.
Қўғирчоқлар муҳокамаси
“Қўғирчоқ партияларнинг қўғирчоқлар муаммоси билан ўралашиб қолгани уларнинг нақадар фалаж ҳолатда эканига бир ташхисдир”¸ дейди Дадаҳон Нурий.
- Энди булар катта катта муаммоларни ўртага қўйиши керак. Энди улар кўтарган қўғирчоқлар масаласи ҳам маънавий тарафдан муҳим кўринади¸ балки буни ҳам кўтариш лозимдир. Лекин улкан сиëсий масалалар турганда бу масала жуда майда.
Таниқли журналист¸ Ўзбекистондаги расмий партияларнинг айнан президентнинг 12 ноябр кунги қаттиқ дашномидан кейин қимирлаб қолишганига ҳам алоҳида диққат қаратади.
- Энди бу эски муаммо. Масалан¸ юқоридан кўчат экинг¸ дейишса¸ кўчат экишади. Фаол бўлинг¸ дейишса ¸ фаол бўлишади. Ҳатто маҳалладигалар ҳам оқсоқолга қараб мўлтираб туришади буйруқ кутиб. Энди булар партия бўлганидан кейин уларни қарашлари бўлиши керак¸ бу қарашларни ҳимоя қилишлари керак. Булар худди инкубатордан чиққан бир хил хўроз каби бир хил қичқириб келувди. Энди юқоридан буйруқ бўлувди¸ бир-бирини чўқишга бошлашди¸ дейди Дадахон Нурий.
Ўзбекистонда тўртта партия расман рўйхатга олинган. Булар - Ўзбекистон Халқ демократик партияси¸ Адолат социал демократик партияси¸ Миллий тикланиш партияси ва Ўзбекистон либерал- демократик партияси.
Мустақилликдан кейин илк рўйхатга олинган партия бўлган мухолифатдаги Эрк партияси фаолияти тақиқлаб қўйилган.
Шунингдек аввалига Бирлик халқ ҳаракати деб рўйхатга олинган¸ кейинчалик ўзини партия деб эълон қилган Бирлик партияси фаолияти ҳам Ўзбекистонда чекланган.