Линклар

logo-print

Ирисметов дунёнинг фаол футболчилари рўйхатига киритилди

  • Барно Анвар

Жафар Ирисматов

Жафар Ирисматов

Германияда жойлашган Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси Самарқанддаги “Динамо” клуби ҳужумчиси Жафар Ирисметовни дунёдаги энг фаол футболчилар ўн саккизлигининг 14-поғонасига қўйди.


Германияда жойлашган Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси Самарқанд “Динамо” клуби ҳужумчиси Жафар Ирисметовни дунёнинг Раул Гонзалес¸ Тиерри Энри¸ Андрий Шевченко каби таниқли футболчилари билан бир сафга қўйди ва ўз фаолияти давомида энг кўп гол урган ўйинчилар рўйхатининг дастлабки ўн саккизлигидан жой берди.

Шу тариқа ўзбек футболчиси номи дуёнинг энг фаол футболчилари рўйхатидан жой олди.

Бу рўйхатнинг аввалида дунёга танилган Гленн Фергюсон, Александр Бурик, Хуан Карлос Плата, Ривалдо, Роналдо, Раул Гонзалес, Тиерри Энри каби футболчиларнинг номи жой олди. Ўзбек ишқибозларининг севимли ўйинчиси бўлган Андрей Шевченко эса 18 таликнинг энг сўнггидан ўрин олди.

Футбол тарихи ва статистикаси федерацияси келтирган рақамларга кўра, Ирисметов шу вақтгача жами 405 матчда ўйнаган ва жами 233 та гол урган.

Жафар Ирисметов футболчи сифатида илк бор 1992 йилда майдонга тушган эди.

1976 йилнинг 23 августида Тошкентда туғилган футболчи, дастлаб, кичик жамоаларда, кейинчалик эса Ўзбекистоннинг терма жамоасида ўйнаган.

Бу ҳақда “Chempionat.uz” нашрининг ёзишича, Ирисметов 1997 йилда Камбоджа терма жамоасига қарши Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги дебют учрашувини ўтказган. Бу таркибда жами 36 та ўйинда иштирок этиб, 15 та гол урган.

Кейинчалик Ирисметов хориж футбол клублари, жумладан, Грециянинг “Панатинаикос”, Россиянинг “Спартак”, “Анжи”, Қозоғистоннинг “Қайрат”, “Олмаота”, Украинанинг “Кривбасс”, Хитойнинг “Ляонин” жамоаларида ҳам тўп сурган.

2010 йилдан эса Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қайтган.

2010 йилги ўйин натижалари ҳақида ёзган “Chempionat.uz” нашрига кўра, Ирисметов маҳаллий футбол клубида сўнгги йилда кечган йилидан мамнунлигини айтган.

"Бу йилги мавсум жамоам учун омадли кечмади. Ўзим учун эса қисман ижобий ўтди дея оламан. Албатта¸ 34 ёшда бўла туриб, 11 та гол уришимни яхши кўрсаткич деб ҳисоблайман…

Нима десам бўлади, ҳозир келгуси режаларни тузиб чиқмадим. "Динамо" билан шартномам шу йилнинг 31 декабрида якунига етади. Шундан кейингина ҳаммасига ойдинлик киритса бўлади. Билмадим, кейинги йили ҳам Самарқанд жамоасида ўйнайманми? Тўғриси, буни вақт кўрсатади", дея Жафар Ирисметовдан иқтибос келтиради ушбу сайт.

Эслатамиз, 2010 йилда ўзбек футболи номини дунёга таратган яна бир спортчи – ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов бўлди.

У Жанубий Африкада ўтган Жаҳон чемпионатида илк ўйинга ҳакамлик қилди ва битта чемпионатда жами 5 та ўйинга ҳакамлик қилган футбол тарихидаги учинчи ҳакам бўлди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG