Линклар

Тошкентда ҳозирги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Вишванатан Ананд ва 2004 йилги жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Рустам Қосимжонов ўртасида шахмат бўйича ўртоқлик учрашуви бўлади.

Ўзбекистон шахмат федерациясига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, тўртта партиядан иборат бўлган ўртоқлик учрашуви 26 – 31 март кунлари бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, Қосимжонов ва Ананд бир вақтнинг ўзида ўзбекистонлик ёш иқтидорли шахматчилар билан дона суришади.

Рустам Қосимжонов 2004 йилда Триполи шаҳрида шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони бўлган.

Вишванатан Ананд эса 2000 йил Теҳронда 15-жаҳон чемпиони ва 2010 йилда София шаҳрида 20-жаҳон чемпиони бўлди.
XS
SM
MD
LG