Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:18

Ўзбекистон терма жамоаси Қатарда машғулотлар бошлади


Бирлашган Араб амирликларидан пойтахт Доҳага 3 январ куни етиб келган Ўзбекистон терма жамоаси футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақалари бошланиши олдидан машғулотлар ўтказмоқда.

Мусобақада қатнашиши кўзда тутилган Ярослав Крушелницкий жароҳат олгани сабабли бош мураббий Вадим Абрамов унинг ўрнига ҳужумчи Улуғбек Бақоевни 23 нафар ўйинчи рўйхатига киритди.

32 ёшли Улуғбек Бақоев Қозоғистон лигасининг ўтган йилги мавсумида энг яхши хорижий футболчи, деб тан олинган эди.

Осиё футбол конфедерациясига кўра, Бақоевнинг рўйхатга киритилган Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужум имкониятларини оширади.

Ўзбекистон футболчилари Осиё Кубоги учун А гуруҳида дастлаб 7 январ куни (Тошкент вақти билан 21:15 да) мусобақа мезбони Қатар терма жамоасига қарши яшил майдонга тушадилар.

12 январ куни (соат 18:15 да) Ўзбекистон - Қувайт ва 16 январ куни (соат 21:15 да) Ўзбекистон-Хитой терма жамоалари ўртасида қизиқарли ўйин бўлиб ўтиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG