Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:29

АҚШ Қозоғистонни танқид қилди


АҚШ Қозоғистонда умумхалқ референдуми ўтказиш орқали Нурсултон Назарбоевнинг президентлик муддатини узайтириш йўлидаги уринишни танқид қилди.

Қозоғистондаги АҚШ элчихонаси эълон қилган баёнотда Қўшма Штатлар “Қозоғистон конституциясида кафолатланган президентлик сайловининг умумхалқ референдумига алмаштирилиши мамлакатдаги демократияга путур етказиши” билдирилган.

Ўтган ой таниқли сиёсатчи ва олимлардан иборат ташаббус гуруҳи 2012 йилга белгиланган президентлик сайловини четлаб, умумхалқ референдуми ўтказиш орқали Нурсултон Назарбоевнинг президентлик муддатини 2020 йилгача узайтиришни таклиф қилган эди.

Бу таклиф амалга ошиши учун ташаббус гуруҳи 200 минг фуқаронинг имзоси тўплаши керак.

Озодлик радиосининг қозоқ хизмати маълумотига кўра, гуруҳ шу пайтгача бу бўйича икки миллиондан кўпроқ имзо йиғилган.
XS
SM
MD
LG