Линклар

logo-print

АҚШ ва ЕИ Беларусдаги ЕХҲТ идораси ёпилганидан афсусланиш билдирди


АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва ЕИ Ташқи сиёсати мутасаддиси Катерин Эштон вакиллари имзолаган баёнотда Минскдаги ЕХҲТ идорасининг мандати ҳали тугамагани ва ташкилот Беларусдаги президентлик сайловини танқид қилгани билдирилган.

- Бизнингча, ЕХҲТ миссияси Беларусда демократик бошқарув ривожига ёрдам беришда муҳим рол ўйнаётган эди. Биз сайловда президент Лукашенкога рақиб бўлган ҳамма номзод ҳибсга олинганидан хавотирдамиз (беш номзоддан фақат Виталий Римашеуски қўйиб юборилган - таҳр.) Бу барча халқаро меъёрларга зиддир. Биз бу мамлакатдаги воқеалардан ташвишдамиз. Бизда қатор танлов бор ва унинг оқибатларини ўрганиб чиқяпмиз, - деди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Филип Кроулей.

Ўтган ҳафта Беларус ҳукумати Минскдаги ЕХҲТ ваколатхонаси мандатини узайтиришдан бош тортган эди.

19 декабр куни Беларусда ўтказилган президентлик сайловидан кейин қўлга олинган 22 нафар журналист ҳозиргача ҳибсда қолмоқда.
XS
SM
MD
LG