Линклар

2011 йил 1 январдан 2012 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистондаги Латвия элчихонаси НАТОнинг Контакт элчихонаси вазифасини бажаради. Бу ҳақда Латвия Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда айтилган.

2010 йил 1 июлидан 31 декабрга қадар Латвия элчихонаси Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вазифасини муваффақиятли бажарган эди.

Хусусан, Белгия Ташқи ишлар вазирлиги билан яқин ҳамкорликда Латвия элчихонаси Европа Иттифоқи расмийларининг Ўзбекистонга сафарларини мувофиқлаштирди.

Латвия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида бу даврда Европа Иттифоқи-Ўзбекистон муносабатларида олдинга силжиш кузатилгани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG