Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:01

Раштда жанггарилар гуруҳи йўқ қилинди


Жанггарилар ҳозирлаган видеолавҳадан олинган сурат.
Жанггарилар ҳозирлаган видеолавҳадан олинган сурат.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Тоҳир Норматовнинг маълум қилишича¸ ҳукумат кучларининг Рашт водийсида амалга оширган амалиëтлари натижасида сенябр ойида ҳарбий колоннага ҳужум уюштирган исломий жанггарилар етакчиси йўқ қилинган.

Сешанба кунги амалиëтлар натижасида 8 жанггари¸ хусусан жанггариларнинг Али Бадакий лақаби билан танилган етакчиси Аловуддин Давлатов ўлдирилди¸ дея баëнот берди Тожикистон ИИВ расмийси.

2010 йилнинг 19 сенябрида ҳукумат ҳарбийлари колоннасига уюштирилган ҳужум оқибатида 28 аскар ўлдирилган ва мазкур ҳужумдан сўнг ҳукумат қўшинлари Рашт водийсидаги жанггариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиëтлар бошлаган эди.

Ҳозирга қадар бу амалиëтлар оқибатида ҳарбийлар¸ жанггари ва тинч аҳоли вакилларидан 100 га яқин одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG