Линклар

logo-print
Тошкентдан олинган хабарларга кўра¸ 5 январ куни Ўзбекистон қамоқхоналаридаги қийноқлардан ўлган яна бир маҳбус дафн этилган.

Марҳумнинг онасига кўра¸ Тошкентнинг Себзор маҳалласида улғайган 32 яшар Улуғбек Ғафуровнинг ўлиги 4 январ куни тунда уйига олиб келинган ва тонгдаëқ дафн қилинган.

1999 йилда Ўзбекистон конституцион тузумига тажовуз қилганликда айбланиб¸ 12 йилга қамалган Ғафуров¸ яқинларгача Қорақалпоғистондаги Жаслиқ қамоқхонасида жазо муддатини ўтаб келган.

Улуғбек Ғафуров ҳам 19 ноябр куни қамоқхонадаги маъмурлар бедодлигига қарши очлик эълон қилган маҳбуслар сафида бўлган ва бу акциядан кўп ўтмай¸ Навоийдаги 64/46 жазони ўташ муассасасига кўчирилган.

Яқинларининг тахминича¸ қамоқ жазосининг сўнгги йилини ўтаëтган Улуғбек Ғафуров¸ Жаслиқда қўлланилган қийноқлар оқибатида жон берган.

Ҳуқуқ фаоллари ҳисоб-китобича¸ биргина 2010 йил давомида Ўзбекистон қамоқхоналаридаги қийноқлар оқибатида 40 қа яқин маҳбус нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG