Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:45

Ўзбекистон иқтисоди энг тез ўсаëтган давлатлар ўнлигига киритилди


Ўзбек иқтисодининг тез суръатда ўсишига жаҳон бозорида пахта нархининг рекорд даражада ўсгани асос бўлмоқда.
Ўзбек иқтисодининг тез суръатда ўсишига жаҳон бозорида пахта нархининг рекорд даражада ўсгани асос бўлмоқда.

Маркази Лондонда жойлашган нуфузли “The Economist” журналига қарашли “Economist Intelligence Unit” иқтисодий таҳлил маркази Ўзбекистонни 2011 йил давомида иқтисоди энг катта суръат билан ўсадиган жаҳон давлатлари ўнлигига киритди.

Британиялик таҳлилчилар ҳисоб-китобича¸ Ўзбекистонда ялпи миллий маҳсулот ўсишининг 2011 йилда 7 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Таҳлил маркази прогнозига кўра¸ 2011 йилда ялпи миллий маҳсулот ўсиш суръати бўйича биринчилик Қатарга тегишли ва йил давомида бу мамлакатда иқтисодий ўсиш темпининг 15¸8 фоизи бўлиши кутилмоқда.

Рўйхат тепасидан шунингдек¸ Гана¸ Монголия¸ Эритрея¸ Эфиопия¸ Хитой ва Ҳиндистон ҳам жой олган.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон ҳукумати тахмини бўйича¸ 2011 йилда мамлакат иқтисоди ўсиш суръатининг 8¸3 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Тошкент даъвосича¸ 2010 йилда мамлакатдаги ялпи миллий маҳсулот ҳажми 8¸5 фоизга ўсган.
XS
SM
MD
LG