Линклар

Дунëга машҳур Boney-M - Бони-Эм поп ва диско гуруҳининг таниқли ижрочиси Бобби Фаррел ўлимини тафтиш қилаëтган россиялик терговчилар¸ унинг юрак хуружидан вафот этганини билдирдилар.

61 яшар Фаррел 29 декабр куни Санкт-Петербургда ўтказган концертининг эртасига меҳмонхона номеридан ўлик ҳолда топилди. Концертдан сўнг у ўзини ëмон ҳис қилаëтганидан шикоят қилган.

Фаррел 80-йилларда нафақат Америка ва Европа¸ балки собиқ иттифоқда ҳам шуҳрат қозонган "Rivers of Babylon" ва "Rasputin" каби қўшиқлардаги ижроси билан танилган эди.
XS
SM
MD
LG