Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:28

Майкл Жексон врачи устидан маҳкама бошланди


Поп мусиқаси қироли Майкл Жексон ўлимини тафтиш қилаëтган қораловчилар Жексон врачини ҳушсиз ëтган қўшиқчига ëрдам бериш ва дарҳол тез ëрдам чақириш ўрнига¸ воқеа жойидан далилий ашëларни йиғиштириб олиш учун 20 дақиқа сарфлаганликда айбладилар.

Сешанба куни доктор Конрад Мюррей устидан бошланган дастлабки маҳкама жараëнида қораловчилар 2009 йилнинг 25 июн куни Жексоннинг ўта катта дозада берилган оғриқни қолдирувчи дори ва сўнгра фавқулодда тиббий ëрдамнинг нотўғри амалга оширилгани оқибатида нобуд бўлганини таъкидладилар.

Жексон ҳаëтининг сўнгги ойлари давомида унга дори-дармон ва тиббий муолажани эса¸ қўшиқчининг ëнидан ажрамай келган доктор Конрад амалга ошириб келган.

Доктор Конрад ноқасддан одам ўлдирганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG