Линклар

Икки қўшни давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш мақсадида Эрон Ташқи ишлар вазири лавозимини бажараëтган Али Акбар Солиҳий бугун Ироқ пойтахтига келди.

Бу эса Теҳрон расмийлари тарафидан¸ ўтган йил март ойидаги сайловлардан сўнгги сиëсий бўҳрон якун топиб¸ янги ҳукумат қасамëдга келтирилганидан бери Бағдодга қилинаëтган илк ташрифдир.

1980 йилларда саккиз йил давом этган Эрон-Ироқ уруши оқибатида иккала томондан юз минглаб одам нобуд бўлган эди.

Аммо 2003 йили Саддам Ҳусайн етакчилигидаги суннийлар ҳокимиятдан ағдарилиб¸ Ироқни бошқариш шиалар қўлига ўтганидан бери¸ Теҳрон ва Бағдод муносабатлари илиқлашиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG