Линклар

logo-print

ЕХҲТ Беларусни ҳибсдаги журналистларни қўйиб юборишга чақирди


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Беларус ҳукуматини мустақил журналистларга ҳужумларни тўхтатиш ва қўлга олинган журналистларни озод қилишга чақирди.

ЕХҲТнинг матбуот масалалари бўйича мутасаддиси Дуня Миятович Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Мартиновга йўллаган мактубида “19 декабр кунги президентлик сайловидан кейин журналистларга қарши бошланган мислсиз зўравонлик, қўрқитиш, ҳибсга олиш ва таъқиблардан чуқур ташвишда экани” билдирилган.

Айни пайтда Россияда чиқадиган “Новая Газета” газетаси журналисти Ирина Халип ва “Хартия-97” янгиликлар сайти муҳаррири Наталя Радина 22 нафар журналист каби мунозарали президентлик сайловидан кейин “оммавий тартибсизликлар” уюштирганликда айбланмоқда.

Агар айбдор деб топилса, улар 15 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG