Линклар

Европа Комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо газ масаласида музокара олиб бориш учун шу ой охирида Озарбайжон ва Туркманистонга борадиган ЕИ делегациясига ўзи бошчилик қилишини айтди.

Баррозо ЕИ делегацияси Боку ва Ашхободда газ экспорти бўйича “Жанубий йўлак” ташаббусини муҳокама қилишини билдирди.

Европа Иттифоқи “Набукко” газ қувури лойиҳасининг амалга оширилиши ҳамда Озарбайжон ва Туркманистон асосий таъминотчи бўлишини хоҳламоқда.

Янги қувур орқали йилига 31 миллиард куб метр Каспий минтақаси газини Европа Иттифоқи давлатларига етказиб берилиши назарда тутилган.

Набукко лойиҳаси ЕИнинг энергия таъминоти масаласида Россияга қарамлигини камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.
XS
SM
MD
LG