Линклар

АҚШ элчиси Қозоғистонда референдум ўтказиш режасини танқид қилди


Қозоғистондаги АҚШ элчиси лавозимини тарк этаётган Ричард Хоаглент пойтахт Остонада ўтказган сўнгги матбуот анжуманида умумхалқ референдуми ўтказиш орқали Нурсултон Назарбоевнинг президентлик муддатини яна 10 йилга узайтириш демократик режаларга путур етказишини айтди.

- Одамлар ўз мамлакатида демократик овозга эга бўлишлари учун улар (референдумда) шунчаки “ҳа” ёки “йўқ” деган жавобдан кўра каттароқ танловга эга бўлишлари керак. Улар турли ғоялар ва ҳар хил шахсларни танлаш имкониятига эга бўлишлари керак, - деди Қозоғистондаги АҚШ элчиси Ричард Хоагланд.

Декабр ойи охирида Қозоғистон парламенти 2012 йилги президентлик сайловини четлаб, Нурсултон Назарбоевнинг президентлик муддатини 2020 йилгача узайтириш бўйича умумхалқ референдуми ўтказиш ташаббусини маъқуллаган эди.
XS
SM
MD
LG