Линклар

logo-print

Қирғизистонда ўтган йили эмигрантлар 10 фоизга кўпайди


Июн ойида Ўш ва Жалолобод вилоятларида содир бўлган қирғиндан сўнг ўзбек миллатига мансуб 40 минг фуқаронинг Қирғизистонни тарк этгани ҳисобига эмиграция қисман кўпайган.

Қирғизистон президенти маслаҳатчиси Айгул Рисқулованинг Озодликка айтишича, эмигрантларнинг 90 фоизидан ортиғини иш излаб Қирғизистондан кетаётган қирғизлар ташкил қилади.

Эмигрантларнинг фақат 10 фоизигина “бошқа сабаблар”га кўра Қирғизистондан чиқиб кетмоқда.

Президент маслаҳатчиси Рисқулова собиқ Иттифоқдош республикаларда яшовчи русларни мамлакатга қабул қилиш бўйича Россия ҳукумати ишлаб чиққан дастур доирасида ўтган йил 2 минг 400 нафар қирғизистонлик рус Россияга кўчиб кетганини айтди.
XS
SM
MD
LG