Линклар

logo-print
Беларусдаги Венгрия элчиси Ференц Контра Беларус ҳукумати 19 декабр кунги президентлик сайловидан кейин Минскда уюштирилган норозилик намойишида қўлга олинган одамларнинг ҳаммаси қўйиб юборилиши кераклиги, акс ҳолда, юқори лавозимли расмийларга виза чеклови жорий қилиниши ҳақида огоҳлантирди.

2006 йилги мунозарали сайловдан кейин Европа Иттифоқи Беларус расмийларига виза санкцияси жорий қилган, аммо у 2008 йилда тўхтатилган.

Элчи Контра эски рўйхат “ҳозирги вазиятга мос келмаслиги сабабли уни қайта кўриб чиқиш керак"лигини айтди.

- Виза бериш таъқиқланган Беларус расмийлари рўйхати мавжуд. Унинг амал қилиши тўхтатилган. Албатта бу рўйхат ҳозирги вазиятга мос келмайди. Шу боис у қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бундай иш аллақачон қилинган. Бу ҳақда ЕИ ташқи ишлар вазирлари қарор қабул қилади, - деди элчи Ференц Контра.

2011 йил 1 январдан бошлаб Венгрия олти ой давомида ЕИ раиси вазифасини бажаришга киришди.
XS
SM
MD
LG