Линклар

Респубикачи Жон Бейнер Намояндалар палатаси раислигини демократ Нэнси Пелоси хонимдан қабул қилиб олди.

- Энди мен бу болғани ва у билан бирга муқаддас ишончни янги раисга топшираман. Худо Сизга ёр бўлсин, раис Бейнер, - деди Намояндалар палатаси собиқ раиси Пелоси.

Айни пайтда Нэнси Пелоси Намояндалар палатасида озчиликни ташкил қилган Демократлар лидери бўлди.

Ноябр ойида ўтказилган сайловда Республикачилар номзодлари 435 ўринли Намояндалар палатасида аксар ўринларни эгаллаб, палата назоратини ўз қўлига олишга муваффақ бўлган эди.

Агар АҚШ президенти вафот этса ёки вазифасини бажаришга лаёқатсиз бўлиб қолса, унинг ўрнини Жозеф Байден эгаллайди.

Айни сабабга кўра Байден ҳам вазифани бажара олмаса, мамлакатни бошқариш вазифаси Жон Бейнер зиммасига ўтади.
XS
SM
MD
LG