Линклар

Ўзбекистонга Тожикистоннинг янги элчиси тайинланди


Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Музаффар Ҳусайновни Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади.

12. uz ахборот портали хабарига кўра, Музаффар Ҳусайнов аввал Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Бобохон Махмадов ўтган йилнинг октябр ойида лавозимидан бўшатилган эди.

Ўзбекистонда уч йил элчилик қилган Бобохон Махмадов ўтган йилнинг январ ойида ўз иш ҳақининг 10 фоизини Роғун акциялари учун ўтказганини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG