Линклар

logo-print

АҚШ Мексика кўрфазидаги фалокат бўйича текширув натижаларини эълон қилди


АҚШ Президенти Барак Обама назоратидаги таҳлил комиссиясининг текширув натижасига кўра, British Petrolium ширкати раҳбарияти ва унинг ҳамкорларининг молиявий ҳаражатларни мунтазам равишда қисқартириши натижасида Мексика кўрфазининг нефт платформасида ўтган йилнинг апрелидаги авария рўй берган.

20 апрел куни British Petrolium ширкатининг нефт қувурида портлаш рўй бериши оқибатида 11 киши ҳалок бўлган эди.

Ўтган ойлар давомида Мексика кўрфазидаги авария оқибатида сувга миллионлаб баррел нефт оқиб кетди.

Мексика кўрфазида ушбу авария АҚШ тарихида мисли кўрилмаган экологик ҳалокат сифатида эътироф этилди.
XS
SM
MD
LG