Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:02

Ўзбекистон ҳукумати кичик бизнес учун солиқни камайтирди


Ўзбекистондаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловларининг ставкаси камайтирилди.

Янги ставка Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил учун Давлат бюджетининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва ўлчовларига доир прогноз тўғрисида”ги қарорига асосан белгиланган.

Ушбу ҳужжатга кўра, ягона солиқ тўловларининг ставкаси 7 фоиздан 6 фоизга камайтирилди.

UzDaily.uz интернет нашри маълумотига кўра, савдо ва озиқ-овқат ташкилотлари бундан мустасно.
XS
SM
MD
LG