Линклар

logo-print

Қозоғистонда норозилик акцияси иштирокчилари ҳибсга олинди


Бугун Уралсьск шаҳрида Нурсултон Назарбоевнинг президентлик муддати узайтирилишига қарши норозилик акцияси ўтказаётганлар гуруҳи қўлга олинди.

Ҳибсга олинганлар орасида “Уральская неделья” газетаси мухбири Лукпан Аҳмадёров ва “Надежда” газетаси мухбири Санат Урналиевлар ҳам бор.

Норозилик иштирокчилари вилоят ҳокимияти биноси олдига “Мен референдумга қаршиман!”, “Мен эркин ва ҳалол сайлавлар тарафдориман!” каби плакатлар билан чиқишган.

Прокуратура вакили акция иштирокчилари олдига келиб, уларнинг ҳаракати ноқонуний эканлигидан огоҳлантирган. Орадан бир муддат ўтгач полиция ходимлари акция иштирокчиларини куч билан автобусга тиқиб, полиция бўлимига олиб кетган.
XS
SM
MD
LG