Линклар

Алдаб, ариза ёздириб олишди

  • Абдулла Искандар

Ўзбекистонда 2011 йилда ҳам ногиронларнинг "ногиронлик ҳуқуқи"дан маҳрум қилиш давом этадиган кўринади.

Ўзбекистонда 2011 йилда ҳам ногиронларнинг "ногиронлик ҳуқуқи"дан маҳрум қилиш давом этадиган кўринади.

Ўтган йили "Эркин микрофон"га ногирон мухлисларимиз қўнғироқ қилиб, ўзларининг имтиёзлари алдов йўллари билан олиб қўйилаётганидан шикоят қилган ҳоллар жуда кўп бўлди. Бу йил ҳам бундай шикоятлар кўп бўладиганга ўхшайди.


Пахта толаси учун пулимизни ола олмаяпмиз

дейди Озодлик мухлиси - самарқандлик фермер Нурматов Мустафо.

- Мен илгари фермер эдим. Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманидан. Тола масаласида барча ҳужжатларимиз бор, лекин ишимиз битмаяпти. Шу масалада гапирмоқчи эдимда.

Озодлик: Пахта толасими?

- Ҳа. Бизларга завод ҳужжат қилиб берган, шартномалар қилиб берган. Нега трест бизларга қаршилик кўрсатиб ëтибди? Толанинг пулини ололмаяпмизда. Самарқанд вилоят трест бошлиғи бизларга пулини бермаяпти. Ҳисобимизга ўтказиб бермаяпти. 2009-2007 йил. Шу уч йилникини бермаяптида. Заводдан бизга барча ҳужжатларни тайëрлаб берган. Ëрдам қилсангизлар деган эдикда, дейди самарқандлик фермер Нурматов Мустафо.


Ногиронлик мақомидан маҳрум бўлдим

деб шикоят қилди Фарғонанинг Қиргули мавзесидан қўнғироқ қилган Ғуломжон ака Ашуров.

- Фарғона вилояти, Қиргули шаҳарчаси Бобур кўча 44-уйда яшайман. Ашуров Ғуломжон бўламан. Группани олиб ташлашган. Шунга сизлардан жиндай ëрдам бўлармикан деган мақсадда телефон қилаëтган эдим. 1995 йили касал бўлиб қолиб, группага чиқарилган эдим. Иккинчи гуруҳ ногиронлик беришган эди. 2010 йил 1-мартдан мени комиссияга чақиришиб, “Сизга нотўғри берилган экан группа. Энди ариза ëзиб берасиз” деб, группани олиб ташлашди. Кечаги кун сизларнинг дастурингизни эшитиб қолиб, ëрдам қилармикансизлар деб, телефон қилганим.

Озодлик: Ноқонуний бўлдими, ëки бир нарса тама қилишдими?

- Улар тама қилишгани йўқ. Мени чақиришиб, “Сизга нотўғри берилган экан. Бу касаллик билан умуман группа бериш мумкин эмас эдию, сизга берган. Ҳозир Тошкентдан комиссия бўлаяпти. Комиссия келгунча, нотўғри берилган группаларни текшираяпмиз. 1995 йилдан шу кунгача олган пенсиянгизни давлат банкига қайтарасиз” деган шартни қўйишди. Мен “Пенсионер бўлсам, бунча пулни қаердан олиб топшираман?” десам, “Бўлмаса битта ариза ëзиб беринг” деб, мени алдаб, ариза ëздириб олишди. Ўзи унақа бўлиши керак эмас экан шекилли. Меники умрбодлик берилган эди группа. Ўша группани олиб ташлашди. Мана 2010 йил 1-мартдан бошлаб пенсия йўқ. Ҳозир соғлиқ анча чатоқ. Касалхонага ëтиш керак, унга пул керак. Бунга пул бўлмаяпти. Битта хотиннинг ишлаган ойлиги қориннинг ўзидан ортмаяпти. Ўшанга имконият бўлса, жиндай ëрдам қилармикансизлар деб, телефон қилган жойим эди, дейди фарғонлик суҳбатдошимиз Ғуломжон ака.


Қизимни алдаб фоҳишаликка олиб кетишди

“1988 йил туғилган қизим Ëқубжонова Юлдузни Свердловскка алдаб олиб кетиб, фоҳишаликка мажбур қилишмоқда. Менга ëрдам беринглар”, дейди зор-зор йиғлаган Зумрад опа.

- Ассалому алайкум. Менинг исмим Зумрад. Менинг қизим 30 сентябр куни Свердловскка кетган. Унинг дараги чиқмади. Буни Ақида билан Муҳайë Расуловалар олиб кетган. Кейин қизим менга телефон қилиб, “Булар мени бу ерга фоҳишаликка олиб келибди. Мен чидамайман. Қочиб кетсам, мени ушлаб одамларга урдирди”, деди. 1 декабр куни телефон қилиб, “2 декабр куни бораман” дедию, шу билан дараги йўқ. (йиғлаб) Мана 30 кундан ошди. Менга ëрдам беринглар, илтимос сизлардан. Ëқубжонова Юлдуз. 1988 йилда туғилган.

Озодлик: Охирги марта қачон гаплашдингиз қизингиз билан?

- 1 декабр куни гаплашганман, дейди кўз ëшларини тўхтата олмаган Зумрад опа.

**********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG