Линклар

logo-print

Эронда ислоҳотчи собиқ вазир қўлга олинди


Saham News интернет сайтининг хабар қилишича, Муҳаммад Хотамийнинг президентлик даврида Эрон Маориф вазири бўлиб ишлаган ислоҳотчи Муртазо Хожи чоршанба куни кечқурун ҳибсга олиниб, Теҳроннинг Эвин қамоқхонасига олиб кетилган.

Биринчи марта 2009 йил декабрида қўлга олинган Хожи нима сабабдан яна ҳибсга олингани хабарда маълум қилинмаган.

Эронда президентлик сайлови бўлиб ўтганидан кейин ислоҳотлар ўтказиш тарафдори бўлган мухолифатнинг юзлаб аъзолари ҳибсга олинган ва судга тортилган.
XS
SM
MD
LG