Линклар

Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний парламентда қилган чиқишида ёқилғи нархларини ошириш ҳақидаги ҳукумат қарори бекор қилингани баён қилди.

Бу қарор Ғилоний етакчилигидаги коалиция ҳукумати парламентдаги кўпчиликни йўқотишига сабаб бўлган эди.

Ғилоний сиёсий раҳбарлар ва парламент лидерларининг ҳаммаси 1 январдан кучга кирган ёқилғи нархларини тўққиз фоизга ошириш тўғрисидаги қонунни бекор қилишга рози бўлганларини айтди.

Айни пайтда, Покистонни молиявий бошқарувни яхшилашга чақириб келаётган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бу қарор “хато” эканини айтди.
XS
SM
MD
LG