Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:24

Назарбоев ўзини 2020 йилгача тахтда қолдириш ғоясига қарши чиқди


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўзини 2020 йилгача сайловларсиз тахтда қолдириш бўйича миллий референдум ўтказиш ғоясини рад этди.

Назарбоев томонидан бу борада имзоланган фармон матбуотда эълон қилинди.

Ўтган ой Қозоғистондаги бир гуруҳ фаоллар ушбу ғояни амалга ошириш бўйича референдум ўтказиш ташаббуси билан чиққан ва кейинчалик парламентнинг ҳар икки палатаси буни қўллаб қувватлаган эди.

Қозоқ мухолифати бу режани 2012 йилда ўтказилиши керак бўлган президентлик сайловини барбод қилишга уриниш, Қўшма Штатлар эса демократиядан чекиниш, деб атади.

70 ёшли Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни 21 йилдан буён бошқариб келади.
XS
SM
MD
LG