Линклар

Тошкентнинг собиқ Собир Раҳимов, ҳозирги Олмазор тумани ҳудудидаги генарал Собир Раҳимовнинг ҳайкали олиниб, Чилонзордаги Ғафур Ғулом боғига кўчирилди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар маданий ёдгорликлар бошқармаси бошлиғи Зайниддин Муҳиддинов Озодликка маълум қилди. "Ҳайкал Ғафур Ғулом боғига кўчирилди. Фақат жойи алмашди", деди Муҳиддинов.

Генерал Собир Раҳимовнинг тўрт метр баландликдаги ҳайкали Тошкентда 1981 йил ўрнатилган эди.

Ўтган йилнинг охирида Тошкент шаҳридаги Собир Раҳимов тумани ва шу номдаги метро бекати ўзгартирилиб, Олмазорга алмаштирилганди.
XS
SM
MD
LG