Линклар

Ҳотамий ёрдамчиси ҳибсга олинмаганини айтмоқда


Эрон собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамийнинг ёрдамчиси ўзининг ҳибсга олингани ҳақда матбуотда тарқалган хабарларни рад этди.

Ҳотамий президентлиги даврида Маориф вазири бўлиб ишлаган Муртазо Хожи чоршанба куни Теҳрон қамоқхонасига ташлангани ҳақда мухолифат сайтларида хабарлар пайдо бўлган эди.

Бугун Муртазо Хожининг ўзи ҳибсга олинмагани ҳақида Эроннинг ILNA ахборот агентлигига билдирган.
XS
SM
MD
LG