Линклар

Пентагон ҳарбий харажатларни қисқартирмоқчи


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс яқин беш йил мобайнида мамлакат ҳарбий харажатларини қисқартириш режасини эълон қилди.

Айни режага мувофиқ ҳарбий харажатлардан 78 миллиард доллар тежаш кўзда тутилган ва бу АҚШ маъмуриятининг мамлакатда юзага келган бюджет камомадини қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлари доирасида амалга ошади.

Эълон қилинган режага кўра, АҚШнинг пиёда кучлари сони 27 мингга, ҳарбий-денгиз кучлари эса 15-20 мингга қисқартирилади.

Жаноб Гейтснинг таъкидича, Пентагон бюджети 2012 йилда 553 миллиард долларни ташкил этиши мумкин.
XS
SM
MD
LG