Линклар

logo-print

Россияда муҳожирлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритилди


Бундан буён Россияда меҳнат муҳожирларини мамлакатдан чиқиб кетиши учун иш берувчи масъул эмас.

Бундан буён Россияда меҳнат муҳожирларини мамлакатдан чиқиб кетиши учун иш берувчи масъул эмас.

Президент Дмитрий Медведев меҳнат муҳожирларининг Россиядан чиқиб кетиши тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Эски тартибга кўра, фавқулодда вазиятларда мардикорни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳаражатларини иш берувчи кўтариши керак эди. Энди иш берувчи бундай мажбуриятдан озод қилинди.

“Чет эл фуқароларининг Россия Федерациясидаги ҳуқуқий ҳолати тўғриси”ги федерал Қонуннинг 18 - моддасидаги қатор бандларга киритилган ўзгартиришлар Россия Давлат Думасида ўтган йилнинг 22 декабрида қабул қилинган эди. 6 январ куни бу ўзгартишларни Россия Президенти Дмитрий Медведев тасдиқлади.

Эски тартибга кўра, Россияда хориж фуқаролари ёки фуқаролиги йўқ шахсларни иш билан таъминловчилар, муҳожирларни мамлакатдан чиқиб кетишларини молиявий таъминлашлари, бунинг учун улар махсус ҳисоб рақамига фақат транспорт харажатларини қоплайдиган пул маблағларини ўтказишлари керак эди.

Бу шартлар бажарилгандан кейингина Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш Департаменти томонидан муҳожирларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома берилар эди.

Қонунга киритилган янги ўзгартишлар иш билан таъминловчи жисмоний ёки юридик шахсларни бундай мажбуриятдан озод қилди.

Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш департаменти ва Молия вазирлиги таклиф қилган бу ўзгартишлар аввалги тартиб амалда самара бермагани туфайли қабул қилинган.

Москвадаги “Крокус-Сити” савдо ва бизнес марказининг меҳнат муҳожирларини ёллаш ва назорат қилиш масалари билан шуғулланувчи мутасаддиси Хатира Годжаева Озодлик билан суҳбатда, ўз ташкилотида кўплаб марказий осиёлик, хусусан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари меҳнат қилишини айтади. Унинг айтишича, “Крокус-Сити” маркази эски тартиб бўйича ҳам давлат ғазнасига ҳеч қандай пул тўламаган.


- Бизнинг барча биноларимиз ижарага берилади. У ерда эса фаррошлар, юк ташувчилар, парковка хизматчилари, қўриқчилар ва бошқа лавозимларда асосан чет эл фуқаролари, аниқроғи Марказий Осиё республикаларидан келган мардикорлар меҳнат қилади. Тўғрисини айтсам, рухсатнома тайёрлашда ҳеч қандай тўловлар ва ҳисоб рақамларига маблағ ўтказиш ҳақида эшитмаганман. Биздан талаб қилинмагандан кейин биз ҳам тўламаймиз,- дейди “Крокус-Сити” савдо ва бизнес марказининг Бош назоратчиси Хатира Годжаева.

"Чет эл фуқаросини ўз юртига қайтиб кетишини молиявий таъминлаш механизми амалда қўлланилмаганлиги туфайли у ҳукумат қарори билан бекор қилинди", дейди Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилоти раиси муовини Елена Буртина Озодлик билан суҳбатда. Унинг сўзларига кўра, бундай қоида амалда қўлланилганда эди, ишга ёлловчилар ўз корхоналарида меҳнат қилаётган мардикорларни яширишга тушган бўларди.

- Гап шундаки, хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган ишчиларни ёллаш жараёнини мувофиқлаштирувчи молиявий механизм кафолатлари яратилмаган, уларни асослаб турувчи қоидалар мутлақо амалда қўлланилмаган.

Амалда, масалан Россиядан чиқариб юборилаётган муҳожир ўзида пул бўлмаса қариндошлари ҳисобига юборилади. Россия ҳукумати ҳисобига фақатгина Миграция хизмати томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган ва суднинг махсус қарорини қўлига олган шахсларгина чиқарилади. Бундай шахслар бадарға қилинишидан олдин махсус миграция лагерида сақланади.

Қолаверса, бизнинг маълумотларимизга кўра, муҳожирларни ортга қайтариб юборилишини молиявий таъминлаш қоидалари биринчи навбатда Россияга виза билан кириб келувчи муҳожирларга нисбатан қўлланилган,- дейди “Фуқаровий кўмак” ташкилоти фаоли Елена Буртина.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG