Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:09

Аризонада Конгресс вакили ўққа тутилди


АҚШ Конгресси вакили Габриель Гиффордс.
АҚШ Конгресси вакили Габриель Гиффордс.
Аризона штатида АҚШ Конгресси вакили Габриел Гиффордсга суиқасд уюштирилди.

Габриэл Гиффордс Аризона штатининг Тусон шаҳрида ўз тарафдорлари билан учрашаётган пайтда қуролланган шахс унинг орқасидан келиб, ўт очди.

Конгрессвуман жароҳатланиб йиқилгач, ҳужумчи тўпланганларга қарата палапартиш ўт очди.

Натижада, 6 киши қурбон бўлди. Улар орасида 9 ёшли қизалоқ ҳам бор. Яна 13 киши жароҳатланди.

Гиффордс бошидан ўқ еди ва ҳодисадан сўнг оғир жарроҳлик амалиётидан ўтказилди. Хабарларга кўра, 40 яшар Габриэл Гиффордснинг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда, лекин унинг тирик қолишига умид бор.

Ўқ узган шахс қўлга олинган ва ҳозирда полиция бу ишни уюштиришга алоқадор шахсларни қидирмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама бу ҳодисани "миллий фожеа", деб атади.

- Бу ҳодиса жабр кўрганларнинг барчаси учун фожеадан ҳам оғирроқ кўргуликдир. Бу Аризона ва умуман, бутун мамлакатимиз учун оғир фожеадир. Америка халқи бундай фожеа чоғларида қилиш лозим бўлган иш эса бирлашиши ва бир-бирини қувватлашидир,- деди АҚШ президенти.

АҚШда тинч аҳолининг ўққа тутилиши кўп, аммо, сиёсатчиларнинг бу тариқа жамоат тадбирида отилиши жуда кам учрайди.
XS
SM
MD
LG