Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:27

Суданда жанубни шимолдан ажратиш овозга қўйилди


Жанубий Судан етакчиси Салва Киир референдумда овоз бермоқда.
Жанубий Судан етакчиси Салва Киир референдумда овоз бермоқда.
Судан жанубидаги аҳоли бугун шимолдан ажралиш масаласи қўйилган референдумда овоз бермоқда.

Мамлакатда кейинги ўн йиллардан буён давом этаётган жануб ва шимол низосига барҳам бериш мақсадида 2005 йилда тинчлик сулҳига эришилган эди.

Африка қитъасидаги энг узоқ давом этган фуқаролик уруши сифатида қайд этилган низолар чоғида 2 миллионга яқин одам қурбон бўлган.

Сайлов арафасида ҳам қуролли гуруҳлар ва Судан ҳарбийлари ўртасида содир бўлган тўқнашув чоғида 6 одам қурбон бўлди.

Мамлакатнинг аҳолиси асосий қисми насроний бўлган жанубидаги маҳаллий қуролли гуруҳлар ва мусулмон бўлган шимолидаги марказий ҳокимиятда турган сиёсий гуруҳлар етакчилари ўртасида йирик нефт заҳиралари ва бошқа табиий бойликларга эгалик устида кураш бормоқда.
XS
SM
MD
LG