Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:35

Бишкек ўзбек газини арзонроқ нархда олади


Сўнгги уч йил ичида Қирғизистон Ўзбекистондан оладиган табиий газ ҳажми тақрибан тўрт баробар қисқарди.
Сўнгги уч йил ичида Қирғизистон Ўзбекистондан оладиган табиий газ ҳажми тақрибан тўрт баробар қисқарди.

Қирғизистон 2011 йил биринчи чорагида ўзбек газининг ҳар минг куб метри учун 223 доллардан тўлайди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига “Қирғизгаз” давлат корхонаси раҳбарининг ўринбосари Нурбек Жалидинов билдирган.

“Қирғизгаз” масъули 2011 йилда Ўзбекистондан Қирғизистонга газ узатиш бўйича шартномага 7 январ куни қўл қўйилганини маълум қилди.

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон бу йил Қирғизистон учун табиий газнинг ҳар минг куб метрига 255 АҚШ долларидан нарх белгилаганди, Қирғизистон эса бу миқдор газ учун 140 доллардан тўламоқчи эди.

Қирғиз матбуотининг ёзишича, даставвал Тошкент ўзаро музокаралардан кейин Бишкекка газни 213 доллардан сотишга рози бўлган. Бироқ “Қирғизгаз” раҳбари Турғунбек Қулмурзаев бу нархда олишга рози бўлмаганидан кейин “ЎзТрансГаз” яна газ нархини 255 долларга кўтариб қўйган.

Аммо, қирғиз расмийларининг таъкидлашларича, тугаётган ҳафтадаги музокараларда ҳар иккала томон газ нархи бўйича ягона қарорга келганлар.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилнинг сўнгги чорагида Қирғизистон Ўзбекистондан табиий газни 242 доллардан сотиб олган.

6 январ куни Қирғизистон энергетика вазири Асқарбек Шадиев Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2011 йилда Ўзбекистондан олинажак газ нархи ўтган йилдагидан пастроқ бўлиши ҳақида гапирганди.

- Шартнома ҳали имхолангани йўқ, аммо газнинг ҳар минг куб метри учун нарх 240 доллардан пастроқ бўлади, - деган эди Асқарбек Шадиев.

Маълумотларга кўра, 2011 йилда Қирғизистон Ўзбекистондан 200-220 миллион куб метр атрофида газ олади. Қиёс учун: 2007 йилда Бишкек Тошкентдан 950 миллион куб метр, 2008 йилда эса 800 миллион куб метр газ сотиб олганди.
XS
SM
MD
LG