Линклар

Ўзбекистонда йўл қурилиши ривожлантирилади


Ўзбекистон президенти 2011-2015 йилларда мамлакатдаги инфратузилма, транспорт ва коммуникация тармоғи қурлишини тезлаштиришга қаратилган дастурни маъқуллади.

Бу ҳақда ўзбек матбуоти берган хабарга кўра, дастур асосида кейинги 5 йил ичида ушбу соҳада тезлаштирилиши керак бўлган 11 йўналиш белгиланган.

Жумладан, бу соҳадаги қурилишлар учун ташқи ишончли сармоя каналларини тиклаш, мамлакатда ягона автомобил тармоғи қурилишини тезлаштириш, Қамчиқ довонидаги йўлни таъмирлаш, Тошкент-Самарқанд йўналишида тез юрар поезд қатновини йўлга қўйиш, Бухоро-Қарши йўналишидаги темир йўлнинг баъзи қисмларини электрлаштириш, республикадаги аэропортларни замонавийлаштириш каби вазифалар белгиланган.

Бу соҳада ҳам хориждан келтириладиган асбоб-ускуна ва техник жиҳозларга бож тўлови 2016 йилнинг 1 январига қадар бекор қилинган.
XS
SM
MD
LG