Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:38

Гулнора Каримова ўз кино фестивали ҳаракатида


Гулнора Каримова Франциядаги Канн кинофилмлар фестивалида.
Гулнора Каримова Франциядаги Канн кинофилмлар фестивалида.
Ўзбекистонда янги кинога бағишланган халқаро фестивалга ҳозирлик кўрилмоқда.

Президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарашли бўлган Ўзбекистон Маданияти ва санъати форуми тадбирни уюштирмоқда ва уни 2011 йилнинг май ойида ўтказишни режаламоқда.

Бу тадбирда нафақат Марказий Осиё, балки, Осиё-Тинч океани минтақасидаги барча давлатлар, жумладан, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Малайзия, Индонезия каби давлатлардан келган ижодкорларнинг филмлари танловга қўйилиши айтилган.

Ҳозирча, кино санъати оламида танилган бирор ном тилга олингани йўқ, аммо, Регнум агентлиги хабарига кўра, ташкилот вакиллари ҳайъат таркибида дунёда танилган киноижодкорлар бўлишини айтмоқда.

Дунё шоу-бизнесининг таниқли намоёндаларини Тошкентга таклиф қилиш билан ном қозонган Гулнора Каримованинг бу тадбирида ҳам катта гонорарлар эвазига вақтини ажратган юлдузлар бўлиши эҳтимоли катта экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG