Линклар

logo-print
Қозоғистоннинг Оқмола шаҳридан ўтувчи магистрал йўлда бузилган автобус ичида совуқ қотган 25 йўловчи қутқарилди.

Бу ҳақда шаҳар полиция департаменти расмийлари берган хабарга кўра, бузилган автобус йўл патрул хизмати кўмагида бир ярим соат ичида тузатилган ва бу вақт ичида –30 даража совуқда қолган йўловчилар музламадан қутқарилган.

Қарағанда Йўл назорати департаменти ходими Рустем Шаймуратов Озодлик мухбирига жавобан шу кунларда меҳнат муҳожирларини олиб Россиядан қайтаётган транспорт тез-тез учраётганини айтди.

- Бунақа танспорт кўп қатнаяпти. Кунига 5-6 тасини учратиш мумкин. Бизнинг хизматимиз вакиллари эса трасса бўйлаб қатнайди ва тўхтаб қолганларга ёрдам беради. Гастербайтерлар бораётган кўпгина уловлар дизел ёнилғисида юради. Бу эса тез музлайдиган ёнилғидир, дейди Қозоғистон Йўл назорати хизмати расмийси.

Сўнгги маълумотларга қараганда, 2 январ куни йўл ҳалокати туфайли қор остида қолиб кетган иккита автобус йўловчиси қутқарилган эди.
XS
SM
MD
LG