Линклар

logo-print

Москвада яна бир мухолифатчи ҳибсга олинди


Борис Немцов 15 кунга қамалди

Борис Немцов 15 кунга қамалди

“Эхо Москвы” радиосининг хабар қилишича, Москвада қамоққа олинган мухолифат етакчиларини озод этиш талаби билан ўтказилиган норозиликнинг олти нафар иштирокчиси ҳибсга олинган.

Сўл фронт етакчиси Сергей Удальцов ҳисбга олинган мухолифатчиларнинг 12чиси бўлди.

Собиқ бош вазир ўринбосари Борис Немцов янги йил арафасида мухолифат ўтказган намойиш пайтида ҳибсга олинган ва 15 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Мухолифатнинг яна уч аъзоси Эдуард Лимонов, Константин Косякин ва Илья Яшинлар беш кундан ўн кунгача бўлган жазога ҳукм қилиндилар.

Ўтган пайшанба куни қамоқхона олдида намойиш ўтказган 20га яқин фаол ҳам ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG