Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:10

Эронда ҳибсга олингани айтилган АҚШ фуқароси озодликда


Қўшма Штатлар Эронда жосусликда айбланиб, ҳибсга олингани айтилган АҚШ фуқароси озодликда ва хавфсиз жойда эканини айтмоқда.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Марк Тонер Америка расмийлари Ҳол Фаялан исмли аёлни топгани ва у ҳозирда Эрондан ташқарида, хавфсиз жойда эканини баён қилди. Бошқа тафслиотлар ошкор қилингани йўқ.

Шанба куни Эрон полицияси АҚШ фуқароси Фаялан чоршанба куни Эрон-Озарбайжон чегарасида жосусликда айбланиб, ҳибсга олинганини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG