Линклар

logo-print

Жанубий Суданда мустақиллик референдуми бошланди


Жанубий Судан Президенти Салва Киир овоз беряпти.

Жанубий Судан Президенти Салва Киир овоз беряпти.

Миллионлаб жанубий-суданликлар шимолдан мустақилликни кўзда тутувчи референдумда қатнашмоқда.

Бир ҳафта давом этадиган овоз бериш натижасида Африка қитъасидаги энг йирик давлатнинг иккига бўлиниши башорат қилинмоқда.

Жанубий Судан Президенти Салва Киир овоз берар экан, референдумни “тарихий ҳодиса”, деб атаб, уни олқишлади.

АҚШ Президенти Барак Обама жанубий Судан халқини уларни мустақилликка элтувчи овоз беришнинг муаммоларсиз бошлангани билан қутлади. Обама Вашингтон референдумдан кейин Африкада пайдо бўлажак янги давлатга ёрдам бериш “масъулиятини ўз зиммасига” олишини баён қилди.

Референдум узоқ йиллар давом этган урушдан кейин 2005 йилда имзоланган тинчлик келишувнинг бир қисмидир ва Судан ўрнида иккита мустақил давлат яратилишини кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG