Линклар

“Ўзбекистон почтаси” пенсия пулларини ўмаргани аниқланди


Uzbekistan - A Bunch of Uzbek National Currency.

Uzbekistan - A Bunch of Uzbek National Currency.

“Ўзбекистон почтаси” ширкати ходимлари 2010 йилнинг тўққиз ойи ичида аҳолига тегишли пенсия ва нафақалардан 29 минг АҚШ долларига тенг пулни ўзлаштирган.

Регнум агентлингининг хабар қилишича, бу ҳолат бўйича тўққизта жиноий иш қўзғатилган.
Хусусан бундай қонунбузарликлар Бухоро, Наманган ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.

Почта ходимлари ўз қилмишларини яшириш мақсадида почта билноларига ўт қўйган ҳоллар ҳам аниқланган.

Нафақа ва пенсияларнинг вақтида тўланмаётгани ўзбекистонлик қариялар ва ногиронлар учун катта муаммога айланган. Хусусан, Озодликка ойлаб пенсияларини ололмаётган ўзбекистонликлардан кўплаб мактуб ва телефон қўнғироқлари келади.
XS
SM
MD
LG