Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:23

Ўзбекистон ҳарбий транспорт корхоналарини хусусийлаштирмоқчи


Ўзбекистон Парламенти ҳарбий автоколонналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Регнум агетлигига кўра, Олий мажлис қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига ўзгартишларни киритиш масаласини муҳокама қилган. Қоннунинг ҳозирги таҳририда ҳарбий транспорт корхоналари хусусийлаштирилиши тақиқланган давлат объектларига киради.

Хабарга кўра, ҳарбий автоколонналарни хусусийлаштириш орқали Ўзбекистон ҳукумати бу корхоналарни замонавий техника билан жиҳозлаш ва мавжуд транспорт техникасидан унумли фойдаланишга эришишни мақсад қилган.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида давлат бюджетидан ҳарбий ҳаражатларга энг кўп маблағ ажратади.
XS
SM
MD
LG