Линклар

Конгресс вакилини отган шахс маҳкамага тортилади


Жаред Ли Лоҳнернинг MySpace тармоғидаги сўнгги суратларидан бири.

Жаред Ли Лоҳнернинг MySpace тармоғидаги сўнгги суратларидан бири.

Аризонада олти кишини ўлдирганлик ва конгресс аъзосини жароҳатлаганликда гумон қилинган 22 яшар Жаред Ли Лоҳнер бугун маҳкамага тортилиши кутилмоқда.

Маҳкама жараёни Финикс шаҳрида бўлиши айтилган.

Шунингдек, бугун АҚШ халқи қурбонлар хотирасига бир дақиқалик сукут маросимини ҳам ўтказади.

АҚШ Конгресси вакили Габриэл Гиффордснинг соғлиги ҳануз оғир аҳволда қолмоқда.

Эслатамиз, Гиффордс шанба куни Тусон шаҳридаги супермаркет олдида ўз тарафдорлари билан учрашаётган пайтда ўққа тутилди.

Воқеада яна олти кишини отиб ўлдирилди. Қурбонлар орасида 9 яшар қизча ва бир федерал судя ҳам бор. Ўн уч киши жароҳатланди.

АҚШ Президенти Барак Обама шанба куни қилган чиқишида бу ҳодисани миллий фожиа, деб атади.
XS
SM
MD
LG