Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:31

Гейтс: Хитой билан ҳарбий ҳамкорлик зарур


Роберт Гейтс Пекиндаги матбуот анжуманида.
Роберт Гейтс Пекиндаги матбуот анжуманида.
АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс ўзи ва хитойлик ҳамкасби ўзаро ҳарбий алоқаларни кучайтириш зарурати борлигини бирдек маъқуллагани ҳақида баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳамкорлик икки қудратли давлат ўртасида ўзаро тушунмовчилик ёҳуд ҳарбий имкониятлар ҳисобида адашиш хавфи олдини олади.

Гейтснинг бу баёноти унинг Пекин шаҳрида Хитой Мудофаа вазири билан ўтган учрашувидан сўнг янгради.

Хитой Мудофаа вазири Лиян Гуанжли эса, жумладан, бу давлатнинг ҳарбий техникаси бир неча ўн йил ортда экани ва шу боис дунёнинг бирор давлатига таҳдид сололмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG