Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:08

Эронда самолёт қулашидан 77 киши ўлди


Ўрумияҳда қулаган самолёт қолдиқлари орасида омон қолганлар қидирилмоқда.
Ўрумияҳда қулаган самолёт қолдиқлари орасида омон қолганлар қидирилмоқда.
Эрон матбуоти йўловчи самолёт қулаши оқибатида нобуд бўлган кишилар сони 77, жароҳатланганлар сони эса 26 кишига етганини маълум қилди.

Аввалги хабарларда якшанба куни Ўрумияҳ шаҳарчаси йўналишида ҳалокатга учраган Boeing-727 йўловчи самолёти қулаши оқибатида камида 70 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Ҳозирга қадар камида бир киши бедарак кетган, деб ҳисобланмоқда. Самолёт бортида эса жами 100 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Эрон ҳаво йўлларига тегишли самолёт ҳалокатига эса об-ҳавонинг ёмон бўлгани сабаб, дея тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG