Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:40

Яна бир ҳуқуқ фаоли Ўзбекистонни тарк этди


Фарҳод Мухторовнинг айтишича, қамоқдан озод бўлганидан кейин ҳам ўзбек расмийлари томонидан унга нисбатан тазйиқлар тўхтамаган.
Фарҳод Мухторовнинг айтишича, қамоқдан озод бўлганидан кейин ҳам ўзбек расмийлари томонидан унга нисбатан тазйиқлар тўхтамаган.

Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Фарҳод Мухторов озодликка чиққанидан сўнг салкам икки ҳафта ўтиб, бошпана изловчи шахсга айланди. Мухторов Ўзбекистонни ўзи ва оиласига нисбатан бошланган тазйиқлар сабабли тарк этишга мажбур бўлганини айтади.

Ватанни тарк этган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Фарҳод Мухторов турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди билан МҲД мамлакатларидан бирида бошпана изламоқда.

Озодлик мухбири билан суҳбатда Мухторов¸ Ўзбекистонни тарк этишга мамлакат расмийлари томонидан кучайган дўқ-пўписа ва тазйиқлар мажбур этганини айтади:

- Мен Ўзбекистонни ўтган йили рафиқам ва иккита вояга етмаган фарзандим билан 12 декабр куни тарк этдим. Менинг озод қилинишим шартларидан бири ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолиятимни тўхтатиш, ҳуқуқ ҳимоячилари билан алоқамни узиш ҳамда Ўзбекистондаги озодликдан маҳрум қилиш муассасаларидаги инсон ҳуқуқлари топталишини гапирмаслик, қисқаси, жим юришим эди. Лекин мен бу шартларни бажара олмайман, ҳимоячилик фаолиятимни тўхтатмайман, ҳуқуқ ҳимоячилари билан алоқамни узмайман.Ўзбекистондаги озодликдан маҳрум қилиш жойларида кўрган билганларимни айтмоқчиман, - деди айни пайтда бошпана изловчига айланган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Фарҳод Мухторов.

Фарҳод Мухторов билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:31 0:00


Ўзбекистон ҳуқуқ фаоллари алянси аъзоларидан бири Фарҳод Мухторов 2009 йил товламачиликда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. У пора сифатида 5 миллион сўм олганликда айбланганди. Ҳуқуқ фаолининг ўзи бу айбловлар уюштирилганлигини таъкидлаб келади.

У 2010 йилнинг 1 декабр куни эса шартли равишда озодликка чиқарилган эди.

Айни пайтда ҳуқуқ фаоли бошпана изловчи шахс мақомини олганини айтади:

- Бошқа мамлакатга чиққанимдан кейин ўша ердаги БМТ қочқинлар ишлари билан шуғулланувчи Олий комиссарлиги ваколатхонасига мурожаат қилдик ва бошпана изловчи шахслар рўйхатидан оилам билан ўтдик, - деди Фарҳод Мухторов.

Суҳбатдошимизга кўра, бугун у ва унинг оила аъзолари моддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

- Асосий қийинчиликларидан бири - Ўзбекистонни тезлик билан ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлганимиз учун мухожирликда яшаш учун етарли маблағ йиғишга имкон бўлмади. Шу сабабдан моддий жиҳатдан озгина қийналаяпмиз. Яхши томони эса, ўйлайманки, менинг қайта қамалишим хавфи йўқ. Ўзимизни озод ҳис қилаяпмиз, - деди Мухторов.

Фарҳод Мухторов Ўзбекистонни тарк этган ягона ҳуқуқ фаоли эмас.
XS
SM
MD
LG