Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Интеллектуал мулк агентлиги очилади


Ўзбекистонда Давлат патент бошқармаси ва Муаллифлик ҳуқуқи бўйича агентлик бирлаштирилиб Интеллектуал мулк агентлигига айлантирилди.

Регнум агентлиги хабарига кўра, икки давлат идорасининг бирлаштиришдан улар фаолияти самарасини оширишга умид қилинмоқда.

Шу йўл билан ўзбекистонлик ижодкорлар, ҳунармандлар, олимлар ва бошқа кашфиётчилар яратиқлари ҳимоясини мустаҳкамлаш кўзланмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Муаллифлик ҳуқуқи бўйича агентлик ҳисобида шу кунга қадар 17 мингдан ортиқ асар ва 2 мингдан ортиқ муаллиф қайд этилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG