Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:58

Тихонов аризаси бўйича суд 14 январга кўчирилди


Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, Чиқиш ва фуқароликни қайддан ўтказиш бўлими устидан судга мурожаат қилган ҳуқуқ фаоли Димитрий Тихонов аризаси бўйича 7 январга белгиланган мажлис қолдирилди.

Ангренлик ҳуқуқ фаоли Димитрий Тихоновнинг Озодликка айтишича, у белгиланган вақтда Яккасарой туман судига борган, аммо, жавобгар томондан ҳеч ким келмаган.

- Судя мени чақирди ва айтдики, жавобгарлар, яъни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, Чиқиш ва фуқароликни қайддан ўтказиш бўлимидан ҳеч ким келмади. Шу боис, суд бўлмади ва маҳкамани 14 ноябр кундузги соат 3 га қолдиришди, деди ҳуқуқ фаоли.

Эслатамиз, Тихонов шу йилнинг ноябр ойида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, Чиқиш ва фуқароликни қайддан ўтказиш бўлими устидан шикоят қилиб, судга ариза киритган ва жавоб бўлавермагач, шахсан ўзи бориб суд мажлисини 7 январга белгилатиб келган эди.

У 7 ой давомида чиқиш визаси берилмагани ва бунинг сабаблари изоҳланмагани учун судга мурожаат қилган.
XS
SM
MD
LG