Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:05

Давлат бошқарувидаги хизматчилар сони 10 фоизга қисқаради


Айтилишича¸ хизматчилари сонини қисқартириш Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва МХХ га ҳам тегишли.
Айтилишича¸ хизматчилари сонини қисқартириш Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва МХХ га ҳам тегишли.

Ўзбекистон президентининг бу борадаги қароридан кейин Ўзбекистон Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги мулозимларни қисқартириш механизмини ишлаб чиқди. Бу йўриқномада айнан кимнинг ишда қолиши, қайси мулозимлар ишдан бўшатилиши аниқ белгилаб қўйилди.


2011 йил давомида Ўзбекистондаги 14 та вазирлик, 9 қўмита, 7 агентлик, 3 қўмита, 10 концерн, 7 бирлашма ва 21 давлат ширкатидаги 6730 нафар мулозим ишдан бўшатилади.

Масалан¸ шунча ишсиз мулозимни тасаввур қилиш учун Тошкентдаги Истиқлол (собиқ Халқлар дўстлиги) концерт залини лиқ тўлдирган томошабинларни кўз олдингизга келтиришингиз мумкин.

Ўзбекистон президентининг 2010 йил 20 декабрдаги қарори 1 январдан бошлаб амалга оша бошлади.

Янги йилдан ишга келган мулозимлар ўз курсиларининг омонат экани туйғуси билан яшамоқда.

Қайси мулозимнинг ишда қолишини унинг ижтимоий аҳволи белгилайди, деб таъкидлайди Ўзбекистон Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги ҳуқуқшуноси Озодлик билан суҳбатда.

- Бизларда ишда қолдириш учун имтиëзга эга бўлган фуқаролар бор. Қарамоғида икки ëки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга, оиласида ундан бошқа ойлик олувчи шахслар бўлмаган тақдирда, корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ходимларга, дейди суҳбатдош.

Суҳбатдошга кўра¸ қайси мулозим серфарзанд ва камбағал бўлса, унинг ишда қолиш имкони кўпроқ.

- Имтиëзларга эга одамлар булар. Биз тушунтирамиз буларни, дейди суҳбатдош.
Билим даражаси, ишга лаëқати каби касбий омиллар ҳам эътиборга олинади, дейди суҳбатдош.

- Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошириб келган ходимларга, касб маҳорати юқори даражада бўлганлари қолдирилади, дейди суҳбатдош.

Ўзбекистон Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги ҳуқуқшуносига кўра¸ 6730 нафар мулозимни ишдан бўшатгандан кейин иқтисод қилинган маблағ қолган мулозимлар ойлигига қўшилади.

“Бу ҳолатни ижобий деб баҳолайман. Биринчидан, мулозимлар сони камайса, ойликлари ошса, ҳеч бўлмаганда пора олишга ийманади деб ўйлайман, дейди ўзбекистонлик мулозимларнинг қисқартирилиши ҳақида Россия матбуотида ëзган ўзбекистонлик журналист Владимир Березовский.

Суҳбатдошга кўра Ўзбекистондаги мулозимлар қисқаруви бюджетдаги камомаддан дарак.

“Ўзбекистондаги бюджет тақчиллиги Каримовни иқтисод қилиш сари ундамоқда. Ўзбекистондаги мулозимлар сони совет давридагидан икки баравар ошиб кетди. Нима қилиши тайинсиз бўлган, кўп ҳолларда давлат лавозимини одамлардан пора ундириш воситасига айлантирганлар кўпайди", деб ëзади ўзбекистонлик журналист Владимир Березовский.

Владимир Березовскийга кўра¸ кадрлар қисқариши Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон қуролли кучлари ва Миллий хавфсизлик хизматига ҳам бирдай тегишли.

Ўзбекистон Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги ҳуқуқшуносининг Озодликка айтишига кўра, айни пайтда Ўзбекистондаги 70дан ортиқ давлат идорасида махсус комиссия тузилиб¸ кимлар ишдан бўшатилишини муҳокама қилмоқда.

“Ишдан бўшатилган амалдорларнинг кейинги тақдири нима бўлади?” деган саволга жавоб берган вазирлик ҳуқуқшуноси, “Уларни бошқа ишларга жойлаштириш масаласи ҳам вазирликдаги махсус комиссиялар зиммасида” деб жавоб берди.

Сўнг сўз ўрнида..

Таниқли режиссëр Элдор Рязановнинг "Флейта учун унутилган куй" филмида ишдан бўшатилган мулозимлар оч қолган бола-чақаларини олдига солиб метро вагонларида қўшиқ айтиб тиланчилик қилиб юради.

"Хайр кабинет, хайр гилам тўшалган даҳлиз. Хайр 15 та телефон. Ҳеч нарсага изн бермаган мен бечора мулозим бугун ишсиз қолдим" деб куйлайди филм қаҳрамони.

Ўзбекистондаги мулозимнинг мухбирингизга айтишича, ўзбек мулозимларини бундай келажак кутмайди. Улар “қўнжидан тўкилса қўйнига” тарзида режим ошқозонининг ичак-чавоқларидаги бошқа лавозимларга тезгина ўрнашиб олишади....
XS
SM
MD
LG