Линклар

Покистоннинг Панжоб вилояти ҳокимини ўлдиришда айбланган шахс бу жиноятни ёлғиз ўзи содир этгани ҳақида кўрсатма берди.

Покистон полицияси берган маълумотга кўра, қотилликда айбланган шахс Малик Мумтоз Ҳусайн Қадрий Равалпинди шаҳридаги маҳкамада кўрсатма берган.

Шунингдек, у суд мажлисида шаккоклик тўғрисидаги қонунчиликни юмшатишни сўраган ҳоким Салмон Тасирни ўлдиришни ўзининг бурчи, деб билишини ҳам айтган.

Якшанба куни эса Ҳусайн Қадрийни қувватлаган 50 мингга яқин одам Карачи шаҳрида унинг ҳимоясига намойишга чиқди.

Айни пайтда Қадрийнинг ҳуқуқий ҳимоячилари белгиланган суд мажлисини тарафдорлар намойишидан қочиш учун бир кун аввалга сурилганига ҳам норозилигини билдирди.
XS
SM
MD
LG